Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Корея Республикаси олий таълим муассасалари ҳамкорлиги кенгаймоқда

2023-03-27 | Таълим

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари форуми ўтказилмоқда. Форумда 100 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этмоқда.

Форум икки давлат таълим соҳасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқишда муҳим платформа вазифасини ўтади. Тадбир университетлар инновацияси ва тўртинчи саноат инқилоби даврида иқтисодий ўсишни таъминлаш учун икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишга бағишланади.   

Форумни Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Корея таълим вазирлигининг Глобал таълимни режалаштириш Бюроси бош директори Жи Ёнг Пак хоним очиб берди.  

Ҳозирда Жанубий Кореянинг етакчи университетлари билан таълим ва илмий ҳамкорликнинг бошқа кўплаб йўналишлари бўйича алоқалар ўрнатилди. Хусусан, техник ва муҳандислик фанлари, ахборот, рақамлаштириш ва саноат технологиялари, жумладан, “яшил технологиялар” йўналишларига ихтисослашган Инха, Аджу, Пучон ва Корея халқаро университетлари филиаллари Ўзбекистонда фаолият юритмоқда.  

Бундан ташқари,  Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) турли техник ёрдам дастурлари доирасида Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Корея университетларида магистратурада ўқитиш учун стипендиялар ажратмоқда. Ўқитувчи ва мутахассислар учун KOICA томонидан Жанубий Корея сезиларли ютуқларга эришган турли соҳаларда ташкил этилган семинар ва ўқув курслари, айниқса, янги саноат технологиялари, ахборот ва компьютер тизимлари, тиббиёт ва тиббий таълим ва бошқа кўплаб соҳаларни ривожлантиришда Корея тажрибаси ва билимларини ўрганиш муҳимдир.  

Қайд этиш лозимки, мазкур тадбир университет ректорларига ўзаро ахборот алмашиш, тажриба ўрганиш, маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказиш, қўшма дастурлар яратиш, қўшма илмий лойиҳаларни ташкил этиш имкониятини тақдим этади. Халқаро форум якунида қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда. Битимлар асосан икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишга қаратилади.  

Форум икки секциядан иборат бўлиб, улардан бири университетларнинг иқтисодий ўсишга қаратилган инновациялари ва технология соҳаларидаги ташаббусларига бағишланса, бошқасида икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ва алмашинувни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Мазкур секциялар ҳисоботи ўқиб эшиттирилганидан сўнг форум резолюцияси қабул қилинади.  

Шунингдек, форум доирасида меҳмонлар пойтахтимиздаги бир қатор олий таълим муассасалари, технопарклар билан танишишлари ҳамда Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриши режалаштирилган.  

 

Муҳайё Тошқораева

Манба: ЎзА

Поделиться