Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Франция инвестициявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2023-03-25 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Франция Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва чет элдаги фуқаролар ишлари бўйича делегат вазири Оливер Бешт ўртасида видеоконференция тарзида кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил ноябрь ойида Францияга амалга оширган расмий ташрифининг аҳамияти ҳамда у икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга кучли туртки бўлганлиги қайд этилди. Энергетика, сув таъминоти, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш доирасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлик таъкидланди.

Томонлар Франциянинг EDF, Total Energies ва Voltalia компаниялари билан биргаликда электр станцияларини қуриш лойиҳалари техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш жараёнини конструктив тарзда кўриб чиқдилар.

«Orano Mining» компанияси билан кончилик саноатида фойдали қазилмаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватларини ошириш, шунингдек, Eiffage ва Suez компаниялари томонидан Яккабоғ-Қарши магистраль сув қувури қурилиши лойиҳаси бўйича ишларни бошлашни жадаллаштириш, Тошкентда сув таъминоти лойиҳаларини амалга оширишда эришилаётган сезиларли муваффақиятлар қайд этилди.

Alstom ва ATR  компаниялари билан транспорт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг драйвери ҳисобланаётган икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида икки томонлама тадбирларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар жорий йилнинг апрель ойида MEDEF International Франция тадбиркорлари ҳаракати аъзоларининг қўшма бизнес-форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришига ва май ойида Тошкентда Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олдилар.

Музокаралар якунлари бўйича муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга қатъий ўзаро содиқлик билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться