Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорликнинг янги босқичи сари яна бир қадам

2023-03-25 | Маданият

Туркман халқи билан азалдан аҳил қўшни, бир дарёдан сув ичиб яшаб келаётган қардош халқлармиз. Ота-боболаримиз илм ўрганиш, савдо-сотиқ ва бошқа соҳаларда борди-келди қилишиб, бир-бирининг маданиятини бойитган.

Бу яқинлик мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлиб, ҳозирга қадар изчил давом этиб келмоқда. Бугунги Туркманистон делегацияси билан бўлиб ўтган учрашув бунга яна бир мисол.

Туркман делегацияси билан бўлган мулоқотни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримовлар билан бирга ўтказдик.

Мулоқот давомида маданият, санъат, туризм, фан, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик ҳолати, мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдик.

Шунингдек, ҳар икки давлатда ўтказиладиган фестиваль, кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида ўзаро иштирокни таъминлаш, паритет асосида турли тадбирлар ўтказиш масалалари юзасидан фикр- мулоҳазалар алмашдик.

Ҳар икки томон муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Ишончим комил, бугунги учрашув мавжуд ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаб, янгиларини ўрнатишга хизмат қилади.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться