Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик янада кенгаяди

2023-03-15 | Таълим

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб турибди. Бугун вазир Иброҳим Абдураҳмонов Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода билан расмий учрашув ўтказди.

Унда томонлар қўшма илмий танловлар лойиҳаларини ўтказиш, талаба ва ёш олимларнинг академик алмашинувини йўлга қўйиш, ёшлар ўртасида стартап лойиҳаларини амалга ошириш, рақамлаштириш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, нанотехнология, геология, биотехнолия, сунъий интеллект ва бошқа соҳаларда чуқур тадқиқотларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида анаънавий ўтказиладиган INNOWEEK ҳафталиги доирасида Тожикистондаги илмий ишланмалар, инновацион технологияларни намойиш этиш шунингдек, талабалар ўртасида «TechnoWays» танловларини ўтказиш таклифлари билдирилди.

Раҳим Саидзода ушбу ташриф айни баҳор фаслининг янгиланиш айёми бўлган Наврўз арафасида бўлиб ўтаётганида ҳам рамзийлик бор эканини қайд этиб, ҳамкорлик алоқалари янада ривожланишига ишонч билдирди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться