Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги ярим финалига чиқди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

2023-03-13 | Спорт

Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси футболчилари австралиялик рақибларини мағлуб этиб, Осиё кубоги ярим финалига йўл олди

Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Осиё кубоги чорак финалида Австралия терма жамоасини мағлуб этди. 11 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган ўйин 1:1 ҳисобида якунланган бўлса-да, пенальтилар сериясида ўзбекистонликлар рақибларини ортда қолдирди.

Учрашувнинг 77-дақиқасида Австралия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Габриел Попович томонидан киритилган голдан сўнг ҳисоб очилди. Аммо орадан икки дақиқа ўтиб «Насаф» ярим ҳимоячиси Зафармурод Абдираҳматов ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтилар сериясида бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари аниқроқ ҳаракат қилишди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг ярим финалига чиқди ва 20 май — 11 июнь кунлари Индонезияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз: бунга қадар жамоалар гуруҳ босқичида ўйнаган. Хусусан, терма жамоа Сурия (2:0) ва Ироқ (1:0) устидан икки марта ғалаба қозониб, Индонезия (0:0) билан дуранг ўйнаган ҳолда 7 очко билан гуруҳини биринчи ўринда якунлаган.

Яна бир чорак финал учрашувида Ироқ Эронни мағлуб этган (1:0). 12 март куни Корея ва Хитой, шунингдек, Япония ва Иордания терма жамоалари ўйнайди.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться