Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига ЮНEСКОнинг нуфузли халқаро мукофоти топширилди

2023-03-11 | Таълим

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновга Экваториал Гвинеянинг Жиблоҳо шаҳрида табиий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар учун ЮНEСКО – Экваториал Гвинея халқаро мукофоти топширилди. 

Шунингдек, ушбу мукофот билан Миср Миллий тадқиқот марказининг Озиқ-овқат токсикологияси ва ифлослантирувчи моддалар кафедраси профессори Мосаад Аттиа Абдел-Ваҳҳоб, Вилнюс университетининг кимё ва ер фанлари факультетининг «Nano Tech nas» нанотехнология ва материалшунослик маркази раҳбари Алмира Раманавичене, Хитойнинг илмий тадқиқотларга йўналтирилган биринчи хусусий университети — Вестлейк университети асосчиси Ши Игун ҳам тақдирланди.

Мукофотланганларнинг тадқиқотлари озиқ-овқат хавфсизлиги, пахта навларини такомиллаштириш, вакциналарни ишлаб чиқиш ва оғир ирсий касалликларни даволашнинг инновацион усулларига қаратилган.

Маълумот учун, ЮНEСКОнинг мазкур мукофоти 2012 йилдан буён олимларнинг ҳаёт тўғрисидаги фанлар бўйича эришган ютуқлари, асосан, аҳоли оғирини енгил қилиш, ҳаётини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун бериб келинмоқда. Шу пайтгача Жанубий Африка Республикаси, Мексика, Миср, Перу, Буркина-Фасо, Эрон, Бразилия, Ҳиндистон, Сенегал, Португалия, Исроил, АҚШ, Ирландия, Хитой, Буюк Британиянинг етакчи олимлари мазкур мукофот ғолиби бўлган.

Тадбир дастурига мувофиқ барча тақдирланганлар иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Унда лауреантлар фаолияти ҳақида маълумотлар берилиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться