Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Ўзбекистон-Покистон Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

2023-02-27 | Иқтисодиёт

24 февраль куни Халқаро бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Покистон Ислом Республикаси молия вазири Ишоқ Дор ҳамраислигида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Покистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда, шунингдек, икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари, идоралари ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартиби доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик ва туризм йўналишидаги ўзаро муносабатларнинг кенг кўламли масалалари кўриб чиқилди.

Икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Покистон муносабатлари ижобий ва барқарор ривожланиш динамикаси билан ажралиб тургани ва бу устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратаётгани таъкидланди.

Икки мамлакат ўртасида инвестициявий ва саноат муносабатлари соҳасида эришилган салмоқли ютуқлар таъкидланди. Ўзбекистонда Покистон капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони сўнгги 5 йилда 6 баробарга ошиб, 207 тага етди. Фармацевтика, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари сифатида таърифланди. Тилга олинган соҳаларнинг ҳар бирида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва юзага келаётган масалаларни ҳал этиш учун кичик гуруҳлар тузилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, фан, технология ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Музокараларда ўзаро савдога алоҳида эътибор қаратилди. Унинг ҳажми 2022 йилда 32 фоизга ошиб, 239,5 миллион долларни ташкил қилди. Товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар тасдиқланди. Шу ўринда, иккала мамлакат ҳудудларида  “Made in Uzbekistan” вa “Made in Pakistan” саноат маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказиш, қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш, трейдерларни қўллаб-қувватлаш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича амалий ечимлар воситаларини жорий этишга келишиб олинди.

Йиғилишда икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўз соҳа ва йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича истиқболли режеларни белгилаб олдилар. Билдирилган таклифлар ҳар томонлама кўриб чиқилиб, илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик формати белгилаб олинди.

Муҳокамалар тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи йиғилишнинг якуний баённомасини имзолаш билан якунланди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться