Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВ раҳбари Европарламентнинг Ўзбекистон бўйича маърузачисини қабул қилди
2023-02-23 | Сиёсат
2023 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Европа Парламенти депутати ва Ўзбекистон бўйича маърузачиси Илҳан Кючюк билан учрашди.

Томонлар парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш истиқболларини кўриб чиқдилар, турли форматдаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар, шунингдек, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги