Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БАА Ҳукумат ишлари вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишилди
2023-02-17 | Технологиялар
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган Жаҳон ҳукуматлари саммити (World Government Summit) доирасида БАА Ҳукумат ишлари вазирлиги бошқарувчи директори Абдулла Лута билан учрашди.

Учрашувда томонлар M-Gov Award va OMUC (бир миллион Ўзбекистонлик дастурчилари) лойиҳалари доирасида эришилган муваффақиятларни алоҳида қайд этишди.
Унинг натижасида, IT-тадбиркорликни ривожлантириш ва ёш IT-мутахассисларни иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди ва 2023-2024 йилларга мўлжалланган қўшма дастур 2023 йилнинг биринчи чораги якунига қадар тузилиши белгиланди.
Учрушув якунида Абдулла Лута ҳамкорликни янада жадаллаштириш учун Ўзбекистонга ташриф буюришини билдириб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги