Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди
2023-02-16 | Сиёсат
2023 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар масалалари бўйича Канцелярияси раҳбари Ван И билан учрашди.

Томонлар олий даражадаги музокаралар чоғида, жумладан, Хитой Раиси Си Сзинпиннинг 2022 йил сентябр ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Тинчлик ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Хитой позициялари муштараклиги, шунингдек, икки давлатнинг БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасида яқин ҳамкорлик қилишда қатъийлиги таъкидланди.
Йиғилишда жорий йилда икки ва кўп томонлама шаклларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги