Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Хитойнинг туристик шаҳарлари ўртасида доимий ва чартер рейслар амалга оширилади

2023-02-15 | Жамият

2023 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов ва «Shaanxi Tourism Group» компанияси қошидаги «New Silk Road Product Center» директори Хан Зҳонгфенг ва «Zhejang Loong Airlines» авиакомпанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун, «Shaanxi Tourism Group Co., Ltd.» 1998 йилда Шенси провинцияси (Хитой) ҳукумати томонидан ташкил этилган ва ваколат берилган давлат инвестиция ва операцион ташкилотдир. Компания фаолияти туризм индустриясини, хусусан, туризм хизматлари, сайёҳлик ва маданият марказлари, технологияларни қўллаб-қувватлаш ва ва туризмга инвестициялар киритишни ривожлантиришга қаратилган.

2022 йилда ташкилот 210 миллионга яқин сайёҳни қабул қилди. Компаниянинг 100 дан ортиқ холдинг ва акциядорлик компаниялари, шунингдек, 10 мингдан ортиқ ходимлари ва 5,8 млрд миқдоридаги умумий активлари мавжуд.

Таъкидлаш керакки, йиғилишда Хитойдан Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига сайёҳлик оқимини кўпайтириш, махсус қўшма саёҳат йўналишини ишлаб чиқиш, мамлакат минтақаларининг туризм салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш, имкон қадар қисқа муддатда икки давлатнинг туристик шаҳарлари ўртасида мунтазам ва чартер рейсларини амалга ошириш, шунингдек, Хитойнинг ички туризмни ривожлантириш тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида Хитой томони туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётган Ўзбекистон-Хитой туризмни ривожлантириш ассоциацияси фаолиятини ҳам ижобий баҳолади.

Бундан ташқари, томонлар икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитойда ваколатхоналар очиш зарурлигини тасдиқладилар.

Учрашув якунида сайёҳлик агентликларини очиш масаласини тезлаштириш, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби туристик инфратузилмага эга тарихий шаҳарларда «Shaanxi Tourism Group» компанияси мутахассислари учун инфо-турлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 10 февраль куни «Shaanxi Tourism Group Co., Ltd.» авиакомпанияси томонидан Циан – Тошкент – Циан йўналишидаги илк тўғридан-тўғри рейс амалга оширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться