Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БААнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди

2023-02-15 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон ишчи гуруҳининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов БААнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Хусусан, вазир ва ENOC компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Ҳумаид ал-Фаласи ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган ушбу музокараларда мамлакатимизнинг манфаатдор вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

IFFCO Group компанияси директори Шираз Аллана билан учрашувда қатор йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги ва кимё саноати соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш истиқболлари муҳокама қилинди.

БАА томони помидор етиштириш ва қайта ишлашнинг тўлиқ циклини назарда тутган ҳолда, Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Бундан ташқари, IFFCO Groupнинг шахсий гигиена ва синтетик ювиш воситалари сегментидаги тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Чирчиқ шаҳридаги кимё саноат парки негизида ушбу маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳани биргаликда ишлаб чиқиш масаласи келишиб олинди.

Шу куни Masdar компанияси бош директори Моҳаммед Жамил ал-Рамахи билан ҳам музокаралар ўтказилди. Унда яшил энергияни ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Музокаралар якунлари бўйича томонлар ишончга асосланган шериклик муносабатларига таянган ҳолда ўзаро ҳамкорликдаги муваффақиятларни юқори суръатларда ривожлантиришга келишиб олдилар.

Учрашувларнинг ишчанлик муҳити иштирокчиларга мамлакатларимиз учун ўзаро манфаатли бўлган кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини атрофлича муҳокама қилиш имконини берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться