Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мисрнинг Elsewedy Electric компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

2023-02-13 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов «Elsewedy Electricc» (Миср) компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда компания томонидан мамлакатимиз энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва инновацион ишланмаларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида компания раҳбарияти Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунинг натижасида инвестициявий муҳит яхшиланиб, инвесторларнинг мамлакатимизга ишончи ортиб бораётгани, жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми кўпаяётгани юқори баҳолади.

Йиғилишда компания энергетика соҳасида дунёнинг 19 та давлатида амалга оширилаётган, хусусан, йирик энергетика объектларини қуриш, юқори вольтли электр узатиш линияларини ўтказиш, «яшил энергия» объектларини яратиш ва ақлли шаҳарларни ривожлантиришга оид инновацион лойиҳаларни тақдим этди.

Маълумот учун: Elsewedy Electric компанияси 1938 йилда ташкил топган. Компаниянинг 2021 йилдаги умумий молиявий айланмаси 3,8 миллиард долларни ташкил қилди. Компания фаолиятининг асосий йўналишлари энергетика объектларини ишлаб чиқиш ва қуриш, кабель ва электр жиҳозларини ишлаб чиқариш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда энергетика ва инфратузилмани ривожлантиришга сармоя киритиш ҳисобланади. Компания томонидан амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий қуввати 35 ГВтни ташкил қилади. Унда 17 мингдан ортиқ киши ишлайди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар ва Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш доирасида келгусида биргаликда иш олиб бориш форматини келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться