Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Венгрия: кўп қиррали ҳамкорликнинг янги истиқболлари

2023-02-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 9 февраль куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сиярто билан учрашди.

 

Суҳбат чоғида сўнгги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари ривожланишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Шу билан бирга, томонлар ҳамкорликни кенгайтириш учун барча имкониятлар мавжудлигини қайд этиб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик кўламини янада ошириш мақсадида барча даражаларда фаол алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Венгрия капитали иштирокида 16 та қўшма корхона ташкил этилган. Венгриянинг “Bonafarm”, “KITE”, “Meditop”, “Gedeon Richter”, “MOL Group” каби етакчи компаниялари билан энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббий асбоб-ускуналар ва пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноатида инвестиция лойиҳалари шакллантирилмоқда. Томонлар Венгрия ТИВ ҳузуридаги Саноат паркларини ривожлантириш Миллий агентлиги билан биргаликда Ўзбекистонда Венгрия компаниялари учун алоҳида саноат зонасини ташкил этиш чораларини кўришга келишиб олдилар.

Мулоқот чоғида икки мамлакат пойтахтлари ўртасида ҳафтасига тўрттагача рейс ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Венгрия ОТП банкининг Ўзбекистон бозорига муваффақиятли кириб келгани юқори баҳоланди. Шунингдек, Банк Ўзбекистонда янги компанияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш орқали фаолиятини кенгайтиришга қизиқаётганлиги таъкидланди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро содиқлигини билдирдилар ва жорий йилнинг биринчи ярмида Будапешт шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия Ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишини ва бизнес-форумни ўтказишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться