Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
2023-02-09 | Технологиялар
Мазкур станция «On-Grid» режимида ишлайди ва йилига қўшимча 2,3 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради ҳамда йилига 750 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига этишилади.

Бунинг натижасида ёқилғи ресурслари тежалиб, атмосферага зарарли газларнинг чиқишини камайтириш имкони яратилади.
Маълумот учун: айни пайтда қуёш фотоэлектр санцияси қуёш радиациясига қараб ўртача 800 кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда.
Ушбу лойиҳа Президентимиз томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича берилган қатор топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги