Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикасига IT аутсорсинг хизматларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

2023-02-08 | Технологиялар

Бугун, 8 февраль куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Кореянинг «Hanjin Information Systems & Telecommunication Co. Ltd.» раҳбарияти ҳамда Инҳа университети тадқиқот ва бизнес жамғармаси директори билан учрашув ўтказди. 

Учрашувда Ўзбекистонда IT бозори ва инфратузилмасини ўрганиш, IT Парк имтиёзлари ва Кореа Республикасидаги IT компанияларнинг BPO йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида икки томонлама истиқболли ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Шунингдек, ёшларни IT таълимга кўпроқ эътибор қаратиш, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларини амалиётга кенгроқ жалб этиш ҳамда уларни Кореядаги Инҳа университетида амалиёт ўташлари учун муносиб шароитлар яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться