Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Словения Республикаси Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

2023-02-08 | Сиёсат

2023 йил 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов мамлакатимизга ташриф билан келган Словения Республикаси Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Таня Фаён билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида турли шаклдаги бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш бўйича фикр алмашилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар Тошкентда Ўзбекистон-Словения бизнес-форуми муваффақиятли бошланганини олқишладилар ва ишбилармон доиралар ўртасида яқин алоқаларни давом эттириш зарурлигини қайд этдилар.

Туризм, фармацевтика ва кимё соҳаларида алоқаларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Икки мамлакат қонун чиқарувчи ҳокимият палаталари ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Ўзаро ҳамкорликнинг фундаментал асосларини янги босқичда мустаҳкамлаш мақсадида давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтиришдан томонлар манфаатдор экани билдирилди.

Музокараларда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться