Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Қозоғистон ватандошлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2023-02-06 | Жамият

“Ватандошлар” жамоат фонди бошқарув раиси Одилжон Сатторов бошчилигидаги делегация Остона шаҳрида амалий сафар билан бўлиб, қатор учрашув ва музокаралар ўтказди

“Фонд Отандастар” нотижорат акциядорлик жамияти раиси Абзал Сапарбекули билан учрашувда икки мамлакат ватандошлар бирлашмалари ҳамкорлигида турли тадбирлар, жумладан, конференциялар, семинарлар, симпозимлар, қурултойлар, байрамлар ва учрашувлар ўтказиш масаласи юзасидан фикр алмашилди. Мулоқот якунида “Ватандошлар” фонди ва «Фонд Отандастар» НАЖ ўртасида хорижий давлатларда ўзбек ва қозоқ маданиятлари ва анъаналарини ривожлантиришда мазкур ташкилотларнинг салоҳиятини кучайтириш ва уларнинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадига қаратилган меморандум имзоланди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қозоғистон халқ ассамблеяси,  Остона шаҳри ўзбек этномаданий маркази, расмий ва жамоатчилик доиралари вакиллари, ушбу мамлакат олий билим юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться