Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2023 йили Ўзбекистонда умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станцияси ишга туширилади

2023-02-03 | Иқтисодиёт

Мамлакатимизда жорий йил охирига қадар умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станцияси (1 та ИEС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС) ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги уларнинг рўйхатини эълон қилди. Улар қуйидагилардир:

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси;

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу электр станциялари хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 МВтга (+145) оширилади.

Маълумот учун: 2022 йилда умумий қуввати 1474 МВт бўлган 7 та янги электр станцияси ишга туширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться