Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Франция тараққиёт агентлиги билан йиллик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

2023-02-01 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида ФТА кўмагида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг бажарилишини муҳокама қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган истиқболли ташаббусларни белгилаб олишга бағишланган IV йиллик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Тадбирда Франция тараққиёт агентлиги, Европа ва ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Франциянинг «Expertise France» халқаро техник экспертиза агентлиги, шунингдек, Ўзбекистон тегишли вазирликлари, идоралари ва тармоқ бирлашмалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида маълум қилинганидек, 25-27 январь кунлари бўлиб ўтган техник йиғилишларининг биринчи босқичида Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, чорвачилик ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишларида амалга оширилаётган жами 814 миллион евролик 9 та ФТА лойиҳасининг ҳозирги ҳолати муҳокама этилди.

Учрашувлар якуни бўйича 2023 йилда лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги қатор тадбирларни назарда тутувчи «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

Шунингдек, маслаҳатлашувлар давомида ФТА фаолияти, унинг 2022 йилдаги асосий ютуқлари ва 2023 йилда Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди. Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил ноябрь ойида Францияга давлат ташрифи ФТА ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга кучли туртки бўлди.

Тадбир сўнгида ҳар икки делегация вакиллари энергетика, «яшил» иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сувдан фойдаланиш ва барқарор молиялаштириш соҳаларида қўшма лойиҳалар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться