Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди

2023-01-30 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 30 январь куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан билан учрашди. Кун тартибида – савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда муносабатларни чуқурлаштириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасидаги ҳамкорлик ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалари.

Мулоқот чоғида ўзаро товар айирбошлашнинг ўсиш динамикаси таъкидланди. Унинг ҳажми 2022 йилда 15,7 фоизга ошиб, 4,4 миллиард долларни ташкил этди. ЕИнинг Ўзбекистон билан савдо ҳажми бўйича етакчи бешталигига Германия, Литва, Италия, Польша ва Франция киради. Ўсиш тенденциялари, бошқа жиҳатлар билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг «GSP+» преференциялар тизимининг бенефициари мақомига эга бўлгани билан боғлиқ.  ЕИ бозорига етказилган экспорт ҳажмининг ўтган йилга нисбатан қарийб 50 га ошгани ва диверсификация қилингани айнан шу мақом берадиган имтиёзлар билан боғлиқ.

Европа томонига мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида, хусусан, Иттифоқ томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш жараёнига кўмаклашиш» лойиҳасини амалга ошириш орқали кўрсатилаётган техник ва маслаҳат ёрдами учун миннатдорлик билдирилди.

Алоҳида тартибда икки томонлама молиявий ва техник ҳамкорликнинг асосий йўналишларини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Хусусан, ижросига 76 миллион евро ажратилган 2021-2024 йилларга мўлжалланган ЕИнинг Ўзбекистон бўйича янги кўп йиллик индикатив дастури кўриб чиқилди. Дастурнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш, самарали давлат бошқаруви, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишлари Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига мувофиқлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кўп қиррали икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш ниятларини тасдиқладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться