Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида олий таълим соҳасидаги икки томонлама алоқаларни янада юқори даражага кўтариш масалалари муҳокама қилинди

2023-01-27 | Таълим

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов кеча АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашди

Учрашувда икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорлик, талабалар, докторантлар ва тадқиқотчилар алмашинув дастурлари, инглиз тилини қўллаб-қувватлаш каби лойиҳалар доирасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида АҚШ томонига батафсил маълумот берди. Ўзбекистонда олий таълим сифатини оширишга қаратилган дастурларни жорий этиш, кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган ҳамкорликка янада кўпроқ эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва муқобил энергия манбалари, машинасозлик, архитектура ва қурилиш, тўқимачилик ва кимё саноати технологиялари, тиббиёт ва фармацевтика, шунингдек, математика, физика, химия, биология ва геология фанларини ўқитишга алоҳида урғуланди.

Профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, инглиз тилини ўқитиш, шунингдек, республика олий таълим муассасаларига маъруза ўқиш, семинарлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш мақсадида америкалик мутахассисларни жалб қилиш ҳамда мамлакатимизда  АҚШ университетлари филиалларини очиш Ўзбекистон томони учун манфаатли эканлиги қайд этилди.

Томонлар қўшма таълим дастурларини (Double-degree Program) яратиш, америкалик мутахассисларни республика олий таълим муассасаларига жалб қилган ҳолда қисқа ва узоқ муддатли маърузалар, маҳорат дарсларини ташкил этиш орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Ўз навбатида, элчи Жонатан Хеник Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим соҳасидаги икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди ва келгусида алоқалар янада юқори даражага кўтарилишига умид билдирди.

АҚШ дипмиссияси раҳбари Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари (ACIE) томонидан Марказий Осиё университетлари ҳамкорлиги дастури (UniCEN), Ўқитувчилар малакасини ошириш дастури (Faculty Enrichment Program – FEP) ҳамда Инглиз тили стипендияси дастури (English Language Fellow Program – EL Fellow) республика олий таълим муассасалари иштирокида амалга оширилаётганлигини ҳамда келгусида ушбу дастурлар ҳамкорлик алоқаларини ривожланишига яна бир туртки бўлишини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда  Ўзбекистон ва АҚШ олий таълим муассасалари иштирокида форум ёки конференция ўтказиш  таклифи илгари сурилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться