Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрон Элчиси билан учрашув тўғрисида

2023-01-19 | Сиёсат

2023 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найрободий билан музокаралар ўтказди.


Ўзбекистон-Эрон муносабатлари сўнгги йилларда мутлақо янги суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи (2022 йил центабр) давомида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Икки томонлама даражадаги ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги режалаштирилган мулоқотлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон масаласида Ўзбекистон ва Эроннинг позициялари яқинлиги қайд этилди.

Томонларнинг савдо-иқтисодий йўналишдаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга тайёрлиги тасдиқланди.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться