Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озарбайжон ҳарбий делегация Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

2023-01-18 | Хавфсизлик соҳаси

Бугунги кунда Ўзбекистон қардош туркийзабон мамлакатларнинг армиялари билан мудофаа соҳасида кадрлар етиштириб чиқариш борасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.

Хусусан, юртимиздаги нуфузли олий ҳарбий таълим муассасаларида қардош мамлакат ҳарбийларини ўқитиш борасида бир қанча ҳамкорликдаги ишларнинг йўлга қўйилганлиги фикримизга далил.Жорий йилнинг 17 январь санасида Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги Миллий мудофаа университети раҳбари генерал-лейтенант Гейдар Периев бошчилигидаги ҳарбий делегация Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди.

Дастлаб ҳарбий делегация вакилларига академиянинг инфратузилмаси, таълим жараёнлари ва ўқув моддий базалари билан яқиндан таништириб борилди. Етакчи олий ҳарбий таълим муассасасида ҳарбий хизматчиларнинг касбий профессионал маҳоратини такомиллаштириш мақсадида яратилган замонавий шарт-шароитларни меҳмонлар алоҳида эътироф этишди.

Мазкур ташриф давомида қардош халқларнинг бирдамлиги, икки давлат мудофаа идоралари ўртасида ҳамкорликда олиб борилаётган ҳарбий таълим масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.

Ташриф давомида, академияда яратилган шароитлар, ижтимоий ва жанговар тайёргарлик объектлари, шунингдек, академия музейи Озарбайжон вакилларида катта таассуротлар қолдирди.

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳридаги озар халқининг умуммиллий етакчиси, Озарбайжон Республикасининг учинчи президенти Ҳайдар Алиев барельефи пойига гул қўйиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Шундан кейин Озарбайжон ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться