Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қирғизистон Элчисини қабул қилди

2023-01-17 | Сиёсат

2023 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муса Жаманбаевни қабул қилди.

Суҳбат чоғида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Икки давлат раҳбарларининг мулоқотлари натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Олий ва юқори даражада режалаштирилган тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться