Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Сингапур транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради

2023-01-16 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат транспорт вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. Махкамов Сингапур Республикаси Транспорт вазири С. Исваран билан бўлиб ўтган музокараларда мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт - логистика марказларини қуриш, шунингдек, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришди.

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Сингапур Республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида Битим имзоланди.

Битимга кўра томонлар қисқа муддатда қўшма ишчи гуруҳини тузиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться