Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот

2023-01-12 | Сиёсат

2023 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидовнинг Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Тожикистон ТИВ раҳбари Б.Саидовни юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат Президентлари ўртасида эришилган келишувлар ижроси жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама сиёсий мулоқотни давом эттиришга ва халқаро институтлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Олий ва юқори даражадаги режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться