Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Рақамли технологиялар вазири Хитойнинг чип ва датчиклар ишлаб чиқарадиган компанияси вакиллари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
2023-01-10 | Технологиялар
Бугун, 10 январь куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойнинг “Shandong Huake Semiconductor Research Institute Co.” компанияси бошқаруви раиси, Шандонг Hi-Speed Group вакили Тян Сзинлян билан учрашув ўтказди.
Учрашувдан асосий мақсад – ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва келгусида лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.
Учрашув давомида компания вакиллари томонидан Ўзбекистон ҳудудида юқори аниқликдаги рақамли интелектуал датчиклар ва чиплар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ва ушбу маҳсулотларнинг хорижий давлатларга экспортини йўлга қўйиш мақсад қилинганлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашувда хорижий ҳамкорлар томонидан Республикада мавжуд бошқа инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам таклифлар билдирилди.
Ўз навбатида, учрашув якунида икки томон вакиллари ўзаро манфаатли лойиҳалар устида ишлашга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги