Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сайёҳлар учун сўровнома жорий этилди
2023-01-09 | Туризм
«Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси ўзининг веб-саҳифасида сайёҳларнинг жойлаштирилиши имкониятларидан қониқишлари даражасини аниқлаш сўровномасини жорий қилди

Сўровнома воситасида сайёҳлар «Умумий овқатланиш мажмуалари», «Зиёрат объектлари», «Маълумот берувчи объектлар», «Кўнгилочар объектлар», «Яшаш жойидаги хизмат сифатини баҳолаш сўровномаси», «Транспорт», «Даволаш-соғломлаштириш объектлари» бўйича ўз фикрларини билдириш имконига эга бўлишди.
Энди меҳмонхона ва бошқа хизматлар кўрсатилиши сифатидан норози бўлган меҳмонлар https://tourquality.uz/poll/ ҳаволаси орқали ўз таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкин.
Шунингдек, сайёҳлар ўз таклиф ва эътирозларини тизимга юкланган фото ёки видеофайллар кўринишида ҳам ифода этишлари мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги