Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро Паралимпия қўмитаси 2024 йил Париж шаҳрида бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинлари учун медаллар жамланмаси дастурини эълон қилди

2023-01-09 | Спорт

Унга кўра, Франция пойтахтидаги ўйинларда аёллар ўртасида 235 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Бу Токио-2020дан 8 тага кўп. Бундан ташқари, ўйинларда камида 1859 нафар аёл спортчи иштирок этади, бу эса Токио-2020дан 77 тага кўп деганидир.

Париж-2024 да оғир турдаги ногиронлиги бўлган спортчилар учун кўпроқ мусобақалар ўтказилади.

Париждаги Паралимпия ўйинларида жами 4400 нафардан ортиқ бўлмаган спортчи иштирок этади ва спортнинг 22 тури бўйича 549 медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Халқаро Паралимпия қўмитаси аъзоларининг оғир турдаги ногиронлиги бўлган спортчилар учун рақобат имкониятларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, бочча бўйича медаллар сони 7 тадан 11 тагача оширилади.

Дзюдо ва эшкак эшиш бўйича оғир ногиронлиги бўлган спортчиларга бериладиган медаллар сони ҳам ортади.

Халқаро Паралимпия қўмитаси барча бешта жамоавий спорт турлари бўйича мусобақа форматини стандартлаштирди. Энди барча жамоавий мусобақаларда 8 та жамоа иштирок этади.

Токиодаги муваффақиятли дебютдан сўнг бадминтон бўйича 16 та медаль жамғармаси бўлади, бу Токио-2020дагидан 2 тага кўп.

Пара таэквондо бўйича медаллар сони 6 тадан 10 тага кўпаяди, шунингдек, иштирокчилар сони 66 фоизга ортади.

Боччада эркаклар ва аёллар учун 4 турдаги, шунингдек, 3 та аралаш дастур бўлади. Илгари фақат аралаш ёки очиқ мусобақалар ўтказиларди.

Rio-de-Janeyro даги ўйинларда илк бор иштирок этган пара каноэ ва пара триатлон спорт турлари бўйича медаллар сони мос равишда 10 ва 11 тага оширилади.

Пара енгил атлетика ва пара сузишда медаллар сони мос равишда 3 ва 5 тага камаяди. Шунингдек ушбу спорт турлари бўйича иштирокчилар сони ҳам қисқаради.

Медаллар жамланмаси Халқаро Паралимпия қўмитасининг Ижроия кенгаши томонидан Париждаги Паралимпия ўйинлари учун спортчилар квоталари маъқулланганидан кейин расман тасдиқланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться