Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қатар Элчиси билан учрашув тўғрисида
2023-01-07 | Сиёсат
2023 йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди.
Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонларнинг БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Қатарнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Олий ва юқори даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги