Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Тожикистон Элчисини қабул қилди
2023-01-07 | Сиёсат
2023 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди.

Томонлар қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тобора кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама сиёсий мулоқотни давом эттиришга ва халқаро институтлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ҳажмини ошириш ва турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Томонларнинг ҳудудлараро алоқаларни, шунингдек, маданият, фан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги мулоқотни кенгайтиришга интилиши маълум қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги