Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг етмиш бешинчи cессияси: Каналлар атрофи дам олиш масканларига айлантирилмоқда

2023-01-06 | Жамият

Cессияда депутатларга шаҳар ҳокими ўринбосари – каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Исроилов 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023  йилдаги режалар тўғрисида ҳисобот берди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда пойтахтда жами 128 та канал ва коллектор мавжуд бўлиб, уларнинг 16 таси магистрал, 24 таси хўжаликлараро ва 80 таси ички хўжалик каналлари ҳисобланади, 8 таси эса коллекторлардан иборат, уларнинг умумий узунлиги 408 км.га тенг. 

Ўтган йиллар давомида канал ва коллекторларнинг жами 378 962 п/м қисмида тозалаш ва 278 101 п/м қисмида эса қайта тозалаш ишлари олиб борилди.   Шунингдек, каналлар ўзанида 1870,8 м3 ҳажмда бетонлаш ишлари олиб борилиб, 1770 метр узунликда хафвсизлик панжаралари ўрнатилди.

Каналлар атрофини ободонлаштириш юмушлари ҳам босқичма-босқич олиб борилиб, аҳоли дам оладиган масканларга айлантирилмоқда. Хусусан, Қорақамиш коллекторининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Барака кўчасигача бўлган 1,4 км қисми ободонлаштирилиб, сайилгоҳ ташкил этилди. Сайилгоҳда пиёдалар учун кўприклар, болалар ўйингоҳи ва спорт майдончалари, велосипед йўлаги, фаввора бунёд этилди. Бундан ташқари, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилди. Дарахтлар экилиб, чимлар ётқизилди.

Анҳор каналининг Чилонзор тумани Муқимий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган 1,7 км қисми ҳам худди шундай тарзда ободонлаштирилди.   Пиёдалар учун кўприклар, болалар ўйингоҳи ва спорт майдончалари, велосипед йўлаги қурилди. Ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилди. Экилган дарахтлар ва ётқизилган чимлар ҳудуд табиатини мўътадилаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Салар каналининг Бобур кўчасидан Кичик халқа автомобиль йўлигача бўлган 2,4 км қисми ҳам ободонлаштирилиб, пиёдалар учун кўприклар, болалар ўйингоҳи ва спорт майдончалари, велосипед йўлаги барпо этилди. Ўрнатилган ўриндиқлар, чиқинди қутилари, дарахтлар, чимлар эса аҳолига қулайликлар яратиши табиий.

Айни пайтда ҳам бундай хайрли ишлар давом эттириляпти. Жумладан, Бўзсув каналининг Чилонзор тумани Сеул кўчасига туташ бир  километрлик қисмида,  Дамаши каналининг Олмазор тумани Кичик халқа автомобиль йўлига туташ 800 метр ҳудудида  ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш ишлари олиб бориляпти.

Бундан ташқари, Учтепа туманидан ўтувчи Бўзсув каналининг Фарҳод кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган 3,5 қисмини,  Жун каналининг Янгиҳаёт тумани Тошкент халқа автомобил йўлидан Сергели-1 бекатигача бўлган 1,65 км ҳудудини ободонлаштириш лойиҳалаштириляпти.

Катта Кайкавус каналининг Шайхонтоҳур тумани Анҳор бўйи кўчасидан Тахтапул кўчасигача бўлган 1,4 км қисмида  ҳамда Олмазор туманидан оқиб ўтувчи Дамаши каналининг Сағбон кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган 3,4 км ҳудудида эса қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ барпо этишни лойиҳалаштиришга киришилди.

Сессия тафсилотлари хусусида кейинги  материалларимизда ҳам ҳикоя қилинади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться