Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Қозоғистондан 2,5 миллион тонна буғдой импорт қилди
2023-01-05 | Иқтисодиёт
2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Қозоғистонда Ўзбекистон Қозоғистондан 2,5 миллион тонна буғдой ва 374,5 минг тонна буғдой уни сотиб олди

Шу муддат оралиғида мамлакатимизга картошка (155,1 минг тонна), арпа (98,9 минг тонна), ўсимлик ёғи (81,7 минг тонна), маргарин маҳсулотлари (40 минг тонна), маккажўхори (37 минг тонна), қорамол гўшти (16 минг тонна), сут маҳсулотлари (4,4 минг тонна), қандолатчилик маҳсулотлари (2,3 минг тонна), какао ва шоколад (1,6 минг тонна) импорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз: январь-ноябрь ойлари мобайнида Ўзбекистон дунёнинг 109 мамлакатидан 3,2 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги