Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамюртларимиз қишки Универсиада ўйинларида иштирок этишади

2023-01-05 | Спорт

Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плесид шаҳрида ХХХ Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади.

Дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади. Ҳамюртларимиз тоғ чанғиси, сноуборд ва фигурали учиш спорт турларида жами 13 нафар атлет билан океан ортига йўл олади. Атлетлар таркиби қуйидагича:

Тоғ чанғиси:

Раъно Имонқулова

Муҳаммадали Асанов

Арман Гаюпов

Медет Назаров

Ролан Раимқулов

Оқилбек Бухорбоев


Сноуборд:

Динара Жубаева

Бегзодбек Исроилов

Элнур Мирзалиев

Руслан Мирзалиев

Азиз Сапарбаев


Фигурали учиш:

Азизмурод Шабазов

Нигинабону Жамолиддинова

Делегация 10 январь куни АҚШ сафарига жўнаб кетади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться