Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонни янги IТ аутсорсинг хабига айлантиришда хорижий давлатлардаги элчиларимиз билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

2022-12-22 | Технологиялар

Бугун, 22 декабрь куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида (IТ Парк) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбариятининг Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Учрашувдан асосий мақсад – халқаро майдонда Ўзбекистоннинг IТ салоҳиятида эришилган ютуқлар ва юқори салоҳиятга эгалиги тўғрисида потенциал инвесторларни бохабар қилиш ва ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.

Учрашувда Ўзбекистонни янги IТ аутсорсинг хабига айлантиришда хорижий давлатлардаги элчиларимиз билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари IТ Парк фаолияти ва IТ-компаниялар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар билан бевосита танишди.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан масофавий хизматлар экспорти, жорий этилаётган янги технологиялар, сунъий интеллект технологиялари ва уни янада ривожлантириш ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашувда таъкидлаганидек, бугун Ўзбекистонда IТ тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган. Замонавий норматив-ҳуқуқий база барпо этилган, қатор солиқ ва божхона имтиёзлар тақдим этилган, республика бўйлаб замонавий инфратузилмага эга IТ парклар ташкил этилмоқда. Юртимизда малакали IТ кадрларнинг етарли равишда мавжудлиги ҳам муҳим афзалликларидан биридир.

Учрашув давомида жорий йил охирига қадар IТ-экспорти ҳажмини 100 млн долларга етказиш мақсад қилингани айтиб ўтилди.

Хусусан, 2019 йилда IТ Парк резидентлари томонидан ишлаб чиқарилган IТ маҳсулот ва хизматларнинг экспорти 6,2 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2020 йилда мазкур кўрсаткич 16,4 миллион долларгача ўсди. 2021 йилда эса 46 млн долларни ташкил этди.

Жорий йилда резидент компаниялар сони 1073 тага ва хорижий компаниялар сони эса 157 тага етди.

Шу маънода АКТ вазири Ш. Шерматов Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари билан чет элдаги катта компанияларнинг юртимизда ваколатхоналарини очишга кўмаклашиш халқаро IТ майдонда юртимизни танитиш, Ўзбекистон халқаро IТ хабга айлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон IТ бозорига хорижий инвесториларни жалб қилиш, IТ Парк резидентлари хорижий IТ компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться