Йил охирига қадар фрилансерлар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми 11 миллион долларга етиши кутилмоқда
Ахборот технологиялари кундан кунга ривожланиб, “фрилансерлар”га бўлган талаб ҳам тобора ортиб бормоқда.
АКТ вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси томонидан 2022 йил июн ойидан бошлаб мамлакатимизда фриланс, АКТ соҳасида жисмоний шахслар экспортини ва ўзини ўзи банд қилган шахслар сонини ошириш, ишсизлик сонини камайтириш ҳамда Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар, ёшлар ҳамда мамлакатимиз фуқаролари орасида фрилансерлик соҳасини кенг тарғиб қилиш мақсадида 15 дан ортиқ муваффақиятга эришган фрилансерни жалб қилган ҳолда “Фрилансерликка илк қадам” ва “Фрилансерлик бу келажак касби” мавзуларида:
· Тошкент шаҳридаги Амитй университети;
· Тошкент давлат юридик университети;
· Тошкент молия институти;
· Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
· Мухаммад ал-Хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалилари
· Astrum - IT Academy
· МФактор
билан ҳамкорликда форумлар ўтказилиб, унда умумий 5000 дан ортиқ талаба ёшлар иштирок этдилар.
Бундан ташқари, Марказ томонидан ишга туширилган информацион
“myfreelance.uz” веб-сайти ёшлар ўртасида кўплаб қизишга сабаб бўлиб, ушбу сайтда ўзбек ҳамда рус тилларида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази – ITSM” билан ҳамкорликда фрилансерлик фаолияти қандай қилиб бошлаш ҳамда инсонларни IT соҳасида кўникмаларни ошириш мақсадида:
· 350 га яқин видео курслар;
· 40 га яқин мақолалар;
· 25 га яқин кўрсатмалар;
· 40 га яқин лайфҳаклар
жойлаштирилди ва кундан кунга юқорида санаб ўтилган видео курслар сони кўпайиб бормоқда.
Марказ ҳамда ахборот таҳлилий портали “Хабар.уз” билан биргаликда республикада фрилансерликда кўплаб ютуқларга эришган “Tech Cells” асосчи ва IT тадбиркор Зафарбек Иброҳимов ҳамда “Dizipro” асосчиси ва IT тадбиркор Абдусаттор Абдураҳимовлардан интервю олинди. Интервю мобайнида уларнинг муваффақиятга эришиш сирлари, уларнинг қандай қийинчиликлардан ўтиб ҳозирда IT тадбиркорга айланганликлари ва фрилансерликни энди бошламоқчи бўлган ёшларга ўз тавсиялари ҳақида бўлишдилар.
Бунинг натижасида, “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” ДМ таҳлилига кўра, 2022-йил январдан 1 ноябргача, яъни жорий йилнинг 10 ойи мобайнида, АКТ соҳасида ўзини ўзи банд қилганлар сони 70 мингдан ошди. Бундан ташқари, ўзбекистонлик фрилансерларнинг 7 та йирик хорижий фрилансерлик платформаларидан, жумладан “Upwork”, “Fiverr”, “Toptal”, “Envato”, “Freelancer.com”, “3ddd.ru”, “Cgtrader ларда ишлаб топган даромадлари жами 9 миллион доллардан ортди. Улардан:
· “Паёнеер” халқаро тўлов тизими орқали 2,2 млн. доллар;
· Тўғридан тўғри ““SWIFT” (Wire transfer) орқали эса 6,8 млн. доллар хорижий платформалардан фрилансерларнинг шахсий ҳисоб рақамлари ёки банк карталарига келиб тушган.
Ушбу рақамларни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак:
· Тошкент шаҳри – 8,3 млн.;
· Андижон вилояти – 140 минг;
· Тошкент вилояти – 121 минг;
· Самарқанд вилояти – 120 минг;
· Наманган вилояти – 100 минг;
· Сурхондарё вилояти – 53 минг
· Фарғона вилояти – 36 минг;
· Қашқадарё вилояти – 23 минг;
· Хоразм вилояти – 19 минг;
· Бухоро вилояти – 8,5 минг;
· Навоий вилояти – 4 минг;
· Қорақалпоғистон Республикаси – 765.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг охирига қадар фрилансерлар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми 11 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги