Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республикамиз вилоятларининг саноат салоҳияти ўрганилди

2022-12-05 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов бошчилигида тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захиралардан фойдаланиш чора-тадбирлари, саноатнинг турли тармоқларидаги ишлаб чиқариш корхоналарини ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар ва 2023 йилга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Тижорат банклари ва вилоятлар масъул раҳбарлари, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларидаги саноат корхоналари фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича республика ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботлари танқидий руҳда тингланди. Ишчи гуруҳлар томонидан 45 мингдан ортиқ саноат корхонаси фаолияти ўрганилиб, уларнинг 5 мингтасида турли муаммолар аниқланди ҳамда уларни тезкор ҳал этиш бўйича манзилли “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди. Хусусан, 1700 та корхона кредит маблағларини олишда, 1300 та корхона тегишли инфратузилмавий коммуникацияларига уланишда муаммоларга дуч келди.
 
Йиғилиш якунлари бўйича тегишли раҳбарларга “Йўл хариталари”ни ўз вақтида амалга ошириш ва ҳар бир ҳудуд салоҳиятидан келиб чиқиб, қўшимча истиқболли инвестиция  лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться