Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Словения Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

2022-12-02 | Сиёсат

2022 йил 1 декабр куни Лодз шаҳрида бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Вазирлар кенгашининг 29 мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Словения Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Таня Анна Фаён билан учрашди.

Мулоқотда ўзаро манфаатли барча йўналишларда давлатлараро ҳамкорликни, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Бўлажак мулоқотлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, Словения Ташқи ишлар вазирининг 2023 йилда Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифи кўриб чиқилди.

Вазирлар кенг доирадаги масалаларни муҳокама қилиш имконини берувчи ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлар амалиётини давом эттириш зарурлигини қайд этдилар.

Таъкидланганидек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳа икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Томонлар электроника, фармацевтика ва кимё, металлургия саноати соҳаларида инвестициявий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Музокараларда, шунингдек, долзарб минтақавий масалалар, хусусан, Афғонистондаги мавжуд вазият муҳокама қилинди.

Словения томонига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон ҳукумати билан томонларнинг мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини шакллантириш ташаббуси ҳақида маълумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться