Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳарбий алоқачилар беллашувларга киришди
2022-12-01 | Хавфсизлик соҳаси
Мудофаа вазилриги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам «Мен ғолиб!» шиори остида ўтказилаётган армия ўйинларининг «Ишончли қабул» йўналишидаги баҳслар давом этмоқда.
Мазкур мусобақада иштирок этаётган жами 9 та жамоадан иборат ҳарбий хизматчилар дастлаб жисмоний тайёргарлик, жанговар шайлик ҳамда мутахассислик йўналишидан тест синовлари топширди.
Беллашувларнинг иккинчи куни ҳам қизғин тус олиб, ўз мутахассислик йўналиши бўйича беллашаётган жамоалар мусобақа низомида белгиланган шартларни аъло даражада бажарди. Хусусан, улар қўмондонлик штаб машинасида ягона тўсиқлар йўлагини босиб ўтиш, алоқа ўрнатиш каби бир-биридан қизиқарли вазифаларни аъло баҳога уддалади.
— «Ишончли қабул» мусобақаси 3 босқичда старт олди. «Энг илғор радиоалоқа экипажи» , «Энг илғор радиотелеграфист» ва «Энг илғор телекоммуникация мутахассиси» шартларида беллашилмоқда. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоалар Халқаро армия ўйинларида қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига умид билдираман, — дейди катта лейтенант Азизбек Мингбоев.
Таъкидланишича, мазкур мусобақалар учун ҳозирланган майдон Халқаро армия ўйинлари талаблари асосида жиҳозланган. Ўз ўрнида ҳакамлар ҳайъати ҳар бир шарт ва жараёнларни кузатиб бормоқда.
Шоҳсанам Нишонова, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги