Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нукус гарнизонида қорақалпоқ тилига эҳтиром кўрсатилди

2022-12-01 | Маданият

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида Қорақалпоғистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганлигининг 33 йиллигига бағишланган «Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан – она тилим!» номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда филология фанлари доктори Қобил Мамбетов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Жуманияз Ўтаниязов, Нукус ҳарбий прокуратураси ходимлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар, қорақалпоқ халқини 1 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганлигининг 33 йиллик байрами билан самимий қутлар экан, қорақалпоқ тили тарихи, шаклланиш босқичлари, ҳуқуқий асослари хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Қорақалпоқ халқининг этник шаклланиши милоддан аввалги VII-IV асрларда Амударё дельтаси ва Орол, Каспий бўйи чўлларида истиқомат қилган сак-массагет ҳамда савромат-сармат қабилаларига бориб тақалади.

Асрлар давомида шаклланган қорақалпоқ тили 5 босқичли даврни босиб ўтди. Сўнгги босқичида қипчоқлар билан бир қаторда манғит, қиёт, қўнғирот, найман, катаган каби катта уруғ бирлашмалари ташкил этилди ва ХВ-ХВИ асрларда қорақалпоқ улуси тузилди. Ўша даврда Орол денгизи атрофида, Жайхун ва Сайхун дарёлари бўйида қорақалпоқлар халқ бўлиб шаклланиб, ўзининг ҳудудига, тили ва маданиятига эга бўлди.

1989 йил 1 декабрь куни қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Коституцияларида қорақалпоқ тили давлат тили этиб белгиланди.

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган тадбирда қорақалпоқ тили, маданияти ва тарихига юксак эҳтиром кўрсатилди. Хусусан, ҳарбий оркестр жамоасининг куй ва қўшиқлари, Ички ишлар вазирлиги Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи, Нукус шаҳридаги Президент мактаби ҳамда 44-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларининг қорақалпоқ тилига бағишланган бадиий чиқишлари тадбирнинг жўшқин кайфиятда ўтишини таъминлади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться