Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2023 йилги ректорлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди

2022-11-29 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов Франция-Ўзбекистон унивеситетлари II форуми доирасида “Campus France” агентлиги халқаро ташкилотининг бош директори Donatiyen Issard хоним билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида кейинги пайтда олий таълим соҳасидаги ўзаро алоқалар ҳам жадал суратда кенгаётгани мамнуният билан қайд этилди. 
 
Икки томонлама музокарада вазир франсуз тилини ўрганиш ҳамкорликдаги фаолиятнинг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, бугунги кунда Ўзбекистонда 13 та ОТМда франсуз тили бўйича мутахассис-кадрлар тайёрлаш самарали йўлга қўйилганига алоҳида тўхталди. 
Ўқитувчи ва мутахассисларимиз учун Kampus Frans va Fransuz Alyansi ташкилотлари томонидан ўтказиладиган семинар ва ўқув курслари янги саноат технологиялари, ахборот ва компютер тизимлари, тиббиёт ҳамда тиббий таълим соҳаларни ривожлантиришдаги Франция тажрибасини ўрганиш учун яхши имкониятдир, – деди вазир. Суҳбатда Францияга ташриф буюрган Ўзбекистоннинг бир қатор олий таълим муассасалари ректорларининг тўқимачилик ва дизайн, кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтик соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш таклифларига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилди.
 
Шунингдек, бу борада Ўзбекистон франциялик ўқитувчи ва мутахассисларни юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича қисқа ва узоқ муддатли маърузалар, маҳорат дарслари, конференция ва семинарларга таклиф қилишдан манфаатдор.
 
Бундан кейин икки мамлакат университетлари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тўғридан-тўғри йўлга қўйишда бугунги форум муҳим экани таъкидланди.
 
Мулоқот якунида Франция университетлари билан навбатдаги ректорлар форумини 2023 йилда Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться