Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея компаниялари Қашқадарё вилояти EIZга қизиқиш билдирмоқда

2022-11-28 | Иқтисодиёт

Қарши шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси, Эркин иқтисодий зона дирексияси раҳбарияти ҳамда Кореянинг SK Nexilis Co. Ltd компаниясининг глобал кенгайтиришни режалаштириш гуруҳи менежерлари Ли Терин ва Ли Жимин иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кореялик ҳамкорларни жалб этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Хусусан, кореялик ҳамкорларга EIZда яратилган шарт-шароитлар, инфратузилмавий имкониятлар, хорижий инвесторларнинг қулай фаолият юритиши учун берилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
Қўшма ва хорижий корхоналар фаолиятини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Кореялик ҳамкорларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилиб, инвестиция лойиҳаларини қуриш, ишга тушириш ва келгусида фаолият юритиш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлик билдирилди.
 
Учрашув якунлари бўйича томонлар истиқболли инвестициявий таклифларни ўрганиш мақсадида турли форматларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться