Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Зулайҳо Маҳкамова: Зўравонлик бирдан ошкор бўлади, тазйиқ эса йиллар давомида аёлни қийнаб келади

2022-11-24 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Самарқанд вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармасининг жорий йил ўн ойидаги фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилишда яқинда вилоятнинг Ургут ва Самарқанд туманларида аёллар иштирокида содир бўлган нохуш ҳолатларга эътибор қаратди.

– Ургут туманида келиннинг қайнонасини ғишт билан уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлиши, Самарқанд туманида эса аёлнинг қайнонаси билан келишмовчилик ортидан ўзи ва фарзандлари жонига суиқасд қилиши – бу жуда аянчли ҳолат. Тўғри, бу аёлларга қонуний чора кўрилади, улар қилмишига яраша жазо олади. Лекин улар нега бундай ҳолатга тушди, бу дабдурустдан содир бўлмайди-ку? Маҳаллалар фаоллари икки оила ҳам тинч эди, жанжал, келишмовчилик ҳақида эшитмаган эдик, дейишяпти. Назаримда, ундай эмас, бу оилалардаги келишмовчиликлар узоқ йиллар давом этиб келган, аммо атрофдагилар, маҳалла беэътибор бўлган. 

Бу эътиборсизлик эса мана шундай оғир асорат қолдирди. Шунинг учун бугун қўмитанинг барча қуйи тизимлари вакилларидан, хотин-қизлар фаоллари ва маҳалладан ҳам талаб қиладиганимиз битта – ҳар бир хонадондаги вазиятдан бохабарлик. Шуни унутмайлик, зўравонлик бирдан ошкор бўлади, тазйиқ эса йиллар давомида оила аъзолари, хусусан, келинни қийнаб келади. Ва кутилмаганда нохуш ҳолатларнинг содир бўлишига олиб келади.

Бош вазир ўринбосари Ургут ва Самарқанд туманлари масъуллари, маҳаллалар фаоллари, шунингдек, нохуш ҳолатлар келиб чиққан оилалар вакиллари билан ҳам учрашди. Аҳоли учун сайёр қабул ўтказди.

Ғ.ҲАСАНОВ

Манба: ЎзА

Поделиться