Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ESCATO билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

2022-11-24 | Иқтисодиёт

Бангкокда видеоконференция тарзида Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCATO)нинг Транспорт бўйича қўмитасининг ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Ялпи мажлис давомида ESCATOга 53 аъзо ва 9 ассотсиатив аъзо давлат делегатсиялари минтақавий транспорт тизимларини ривожлантириш ва Осиё-Тинч океани минтақасида транспортнинг барқарор ривожланиши тўғрисидаги Вазирлар декларациясини амалга ошириш учун стратегик аҳамиятга эга бўлган масалаларни кўриб чиқдилар.
 
2022-2026 йилларга мўлжалланган ESCATO минтақавий дастури доирасида "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон", "Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор", "Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ҳиндистон" халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш лойиҳалари, шунингдек, Ўзбекистонда халқаро юк ташиш хавфсизлигини ошириш бўйича бошлаб юборилган лойиҳалар кўриб чиқилди.
 
Маълумот учун: Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси Таиланднинг Бангкок шаҳрида жойлашган БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашининг бешта минтақавий комиссияларидан биридир. У 1947 йилда Кенгашга аъзо давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигини рағбатлантириш учун ташкил этилган

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться