Наманган шаҳрида АКТ вазирлиги ташаббуси билан “Kibersport” паралимпиядаси ташкил этилди
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 16-ноябрдаги “Kibersport турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Наманган вилоятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар ўртасида “Киберспорт” паралимпиядаси ўтказилди.
Ушбу паралимпия мусобақаси ногиронлиги бор ёшларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмаклашиш, шунингдек, улар ўртасида Kibersport турини кенг тарғиб қилиш, ёшлар онгида IT соҳасини самарадорлигини ошириш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Park, Паралимпия қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мусобақада 30 дан зиёд ёш паралимпиачи ёшлар Kibersport нинг “FIFA” ёшналиши бўйича ўзаро якка тартибда беллашдилар.
Мусобақа сўнгида иштирокчиларга вилоятдаги барча IT марказларда бепул таҳсил олиш учун ваучер сертификатлар тақдим этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги