Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат фуқаролик хизмати тизимини рақамлаштиришда навбатдаги муҳим қадам қўйилди
2022-11-11 | Жамият
Бугунга қадар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган ходимларни ишга қабул қилишда 10 га яқин ҳужжат қабул қилинган. Эндиликда давлат фуқаролик хизматига ишга киришда фуқаролардан ҳужжатлар тўплами талаб этилмайди.
Агентликнинг my.argos.uz платформасида давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисида барча маълумотлар мавжуд бўлиб, ушбу тизим орқали давлат фуқаролик хизматчиси ўз фаолияти билан боғлиқ маълумотлар билан ишлаши, шунингдек, қўшимча интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. Мазкур платформа вакансиялар портали билан интеграция қилинган.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматининг раҳбарлик лавозимлари захирасига киритилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар — кўникма ва компетенциялари, меҳнат фаолияти ҳамда ассесмент натижалари бўйича кўрсаткичлардан ташкил топган электрон портфолио ишлаб чиқилди.
Манба: «Янги Ўзбекистон»