Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистон Республикасида Давлат хизматлари маркази ўн учтага етди

2022-11-10 | Технологиялар

Қорақалпоғистон Республикасининг яна бир ҳудуди Тахиатош туманида такрорланмас меъморий дизайнга эга янги ва замонавий иморат қад кўтарди. Бино туман марказий кўчаларининг бири ҳисобланган Мустақиллик кўчасида жойлашган.

Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари энди марказга келувчи туманнинг 74 мингдан зиёд аҳолисига кенг ва ихчам, барча қулай шарт-шароитлара эга бўлган жойда хизмат кўрсатади.

Тантанали очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқари Кенгеси раиси ўринбосари Р.Сапарбаев, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири С.Мамбеткадиров, туман ҳокими вазифасини бажарувчи А.Аманов ва адлия бўлими вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, иншоат қурилиши замонавий шаҳарсозлик меъёрларга мос келади, фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари учун кенг шароитлар яратилишига алоҳида эътибор қаратилган. Марказда электрон навбат тизими, маълумот киоски, ўз -ўзига электрон хизматлар кўрсатиш бурчаги, болалар майдончаси ва мини кутубхона жойлашган. Шу жумладан, марказга келган фуқароларнинг эркин давлат хизматларидан фойдаланишининг турли имкониятлари ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида маълумотнома стендлари ва кўргазмали плакатлар ўрнатилган.

Бундан ташқари, давлат хизматларидан экстерриториал асосида, яъни яшаш ва рўйхатдан ўтган манзилидан қатъий назар фойдаланиши мумкин. Бу ерда 250 га яқин давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида янги ҳаётга қадам қўяётган ёш оила Тахиатош туманида яшовчи Мансур Курбанбаев ва Айнур Кенжебаеваларнинг оиласида ҳам унутилмас кун бўлди. Бу ёш оила янги даргоҳда иш бошлаган Тахиатош тумани ФҲДЁ бўлимида ўзларининг никоҳини расмийлаштирган биринчи оила ҳисобланади.

Марказ аҳолининг барча қатламларига, шу аснода, ёш болали аёллар, турли тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар ва фахрийларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Бу иморатда адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими ва Давлат хизматлари марказининг ягона бинода жойлашиши ҳудуд аҳолисига қулайлик яратади.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться