Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Элчиси билан учрашув

2022-11-09 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Бейбут Атамқуловни қабул қилди.

Учрашув Элчининг вазирга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Вазир Элчини лавозимга киришиши билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
 
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди. Режалаштирилган ташрифлар ва қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, Қозоғистон делегациясининг Туркий давлатлар ташкилоти саммити, Самарқандда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашуви ҳамда "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" ўзаро боғлиқлик конференциясида иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди. 
 
Ўзаро товар айирбошлашнинг жадал ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, саноат, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга тайёр экани маълум қилинди.
 
Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.
 
Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
 
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга интилиши алоҳида таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг ноябр ойида ўтказиладиган “Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари”га тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться