Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соҳани ривожлантириш учун илм-фанга эътибор доимо юқори бўлиши зарур

2022-11-09 | Жамият

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илм-фан ривожига эътиборни кучайтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривошлантиришнинг самарали йўлларидан бири бу – илм-фан ривожига эътиборни кучайтиришдир.
 
Бугунги кунда мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, рақобардош иқтисодиётни ривожлантиришнинг илмий-инновацион ва юқори технологик форматига ўтиш ҳамда илмий тадқиқотлар ва эришилган натижаларга асосланган илмий ечимларни топиш ахборот технологийлари соҳасида муҳим ўрин тутади.
 
Шу мақсадда бугунги йиғилиш илм-фанни ривожлантириш, илмий тадқиқотлар ва инноватсион ғоялар ҳамда уларни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилишга бағишланди.
 
Жорий йилда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев Халқаро телекоммуникациялар академияси академиги унвонига сазовор бўлди.
 
Шу муносабат билан АКТ вазири Ш. Шерматов Асрор Ишанходжаевни эътироф этиб, ушбу унвон билан табриклади ҳамда юртимиз илм-фани равнақига қўшаётган хизматлари учун миннатдорчилик билдирилди. 
 
Шунингдек, йиғилиш давомида АКТ вазири тадбир иштирокчиларига соҳа вакиллари орасида академиклар сонини ошириш, илм-фан соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
 
“Бизнинг соҳамизда илмли бўлиш, айниқса, муҳим. Телекоммуникация технологиялари бўйича етарлича билимга эга бўлмаган киши қийинчиликларга дуч келади. Етарли билим ва салоҳиятга эга бўлган кадрларга ҳамиша талаб кучли. Шунинг учун вазирлик ва тизим ташкилот ҳамда корхоналаризда ҳам олимларимиз сафини кенгайтириш биринчи мақсадимиз бўлиши лозим”, – дея таъкидлади Ш. Шерматов.
 
Маълумот учун, Халқаро телекоммуникациялар академияси халқаро жамоат ташкилоти бўлиб, у таниқли олимлар ва менежерлар ва юқори малакали мутахассисларнинг ихтиёрий жамоат бирлашмаси ҳисобланади. У 1996 йил 7 мартда ташкил этилган. Бирлашма умумий касбий манфаатлар, инфокоммуникатсияларни ривожлантириш бўйича назарий ва амалий вазифалар асосида амалга оширилади.
 
Ҳозирда 30 дан зиёд мамлакатлардан 800 дан ортиқ киши ушбу академия унвонига эга бўлишган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться